12247

Ергеодезкадастр давлат қўмитаси фуқаролар мурожаатларини қабул қилишда замонавий усулни йўлга қўйди

Жамият 7 июль 11:51 605

Ергеодезкадастр давлат қўмитаси фуқаролар мурожаатларини қабул қилишда замонавий усулни йўлга қўйди.

1 июл куни Ўзбекистонда илк бора Давлат идоралари томонидан фуқаролар билан мурожатларни қабул қилишда тўғридан тўғри идора рахбарларига мурожаат этиш ва масалаларни ҳал этиш имконияти яратилди.
Тасаввур қилинг: Ергеодезкадастр давлат қўмитаси раиси, қўмита марказий аппарати рахбар ходимлари билан биргаликда, катта экран олдида ҳудудлардаги фуқаролар билан навбатма-навбат мурожаатлари масаласи юзасидан тўғридан тўғри суҳбатлашишди.

Биринчи маротаба ўтказилган видео учрашув соҳанинг қатор йўналишлари бўйича савол-жавоблар тарзида ўтказилди. Жумладан Бухоро вилоятидан мурожаат этган ИИ-гурух ногирони ўзининг бозор ҳудудида бузиб ташланган савдо обектига тегишли конпенсатсия тўловларини ундира олмаётгани тўғрисидаги мурожаати, жойнинг ўзида ҳудудий бошқарма томонидан ўрганиб, тегишли чоралар кўриш, ҳамда қўмитага ахборот бериши бўйича кўрсатма берилди. Ўрганиш натижаси бўйича ҳақиқатдан ҳам фуқаронинг ҳақ ҳуқуқлари поймол этилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, мурожаатга қўмитанинг эксперт хулосаси берилиши бўйича келишиб олинди.

Яна бир қизиқарли ҳолат, Тошкент вилояти, Чиноз тумани Ер бериш комиссияси томонидан нотўғри берилган хулосаси ва туман ҳокимининг қарори натижасида фуқаронинг уй жойи ҳудудидан бошқа фуқарога ер майдони танлов бўйича ажратиб берилишига йўл қўйилган. Яъни фуқаронинг фойдаланишидаги еридан 0.0050 Га ер майдонига савдо дўкони қурилиши учун танловда ажратилган. Ваҳоланки бу ерни танлашда шу тумандаги Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими рахбари ҳам комиссия таркибида иштирок этган.

Ушбу ҳолатда қўмита Раиси, Тошкент вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғига масалани шахсан жойида ўрганиб, ҳолатга аниқлик киритиш, мурожаат муаллифининг ҳуқуқлари бузилиши аниқланган тақдирда тегишли ваколати доирасида чоралар кўриш, ҳамда қўмитага ахборот бериш вазифалари юклатилди.
Биринчи видео учрашув техник носозликларсиз бўлмади, келгуси видео учрашувларда бундай ҳолатлар бартараф этилади. Кейинги видео учрашув 2017 йилнинг 10 июлида соат 10:00 дан 12:00 гача ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Мурожаат этиш истагини билдирган шахслар қўмитанинг 1097 қисқа рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.

Изоҳ билдириш