12218

Ўзбекистоннинг навқирон ва муваффақиятли тадбиркорлари 20 талиги

Жамият 7 июль 9:57 792

Ёш. Муваффақиятли. Истиқболли. Ўзбекистон тадбиркорларининг янги авлоди – улар кимлар? Келинг, бу инсонлар билан яқиндан танишамиз. Улар ўз компанияларига асос солдилар, етакчи бўлдилар ва бошқариб келмоқдалар. Изланмоқдалар, ўргатмоқдалар, ғояларни ўртага ташламоқдалар, ҳаётимизни янада қулай ва гўзал бўлишига ҳисса қўшмоқдалар. Биз ёши 35 дан ошмаган 20 нафар бизнесмен рўйхатини туздик. Уларнинг дастлабки ўнталигини эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз унутиб қолдирган, муносиб номзодлар бўлса, шарҳларда келтиринг, кейинги тўпламларга уларни ҳам қўшамиз.

Алишер Сейтниязов (28 ёш) ва Анастасия Ли (29 ёш)
ТЧК Performance barЛанч БоксFollow me

photo_2016-11-15_10-06-58

Анастасия Ли ва Алишер Сейтниязов, иккиси ўз ҳолича, уйдан ташқарида ишлаш учун қулай макон яратиш ғоясини пишитиб юришганди. Тақдир уларни ўзаро йўлиқтирганда эса ғоялар билан ўртоқлашдилар ва Тошкентда биринчи ТЧК коворкинг-марказини ташкил этишди. Йўл-йўл бинбэгли шинамгина open-spaceда ишчи муҳитни юзага келтириш учун барча жиҳатлар – ошхонадан тортиб музокара хоналаригача ўйлаб қўйилганди. StartupMixнинг илк йиғилишлари шу ерда ташкил этилганди, муваффақиятга эришган бизнесменлар тажрибалари билан ўртоқлашардилар, кинонамойишлар ўтказиларди. Бир йил ўтгач марказ ёпилди аммо озгина фурсатдан кейин ТЧК Performance bar форматида янгидан юзага келди. Бу жой энди ўзини “ҳар куни нимадир қизиқ воқеа” рўй берувчи маскан сифатида тақдим этмоқда.

ТЧК асосчилари эса, фаолият уфқларини кенгайтирмоқдалар. Яқинда улар “Ланч Бокс” – Тошкент бўйлаб мазали ва ҳамёнбоп тушликлар етказиб бериш лойиҳасини тақдим этдилар, шунингдек, Follow me видео-продакшнни ишга туширдилар.

Сарвар Рўзматов (28 ёш) 
PaymePaycom

¦б¦-TА¦-¦-TА_¦аTГ¦¬¦-¦-TВ¦-¦-

Payme мобил иловаси банк карталарини бошқариш сервислари коинотида ёрқин юлдуз бўлиб чақнади. Карталараро қулай пул ўтказмалари, товар ва хизматлар учун бир лаҳзада пул тўлаш имконияти, харажатлар ва тушумлар назорати фойдаланувчиларга шу даражада маъқул келдики, бир қанча муддат Payme Ўзбекистон иловалари ичида юклаб олиш бўйича биринчи ўринни эгаллаб турди.

Бундай фойдали дастур муаллифи – Сарвар Рўзматов. Payme.uzдан ташқари, Сарвар Paycom.uz лойиҳасига ҳам муаллифлик қилган. Бу лойиҳа банк тўлов интегратори бўлиб, тўловлар билан ишлашни осонлаштиради. Ёки, муаллиф сўзлари билан айтганда, “пул қабул қилишни минимумга қадар соддалаштиради”.


Дилшод Музаффаров (30 ёш) 

Ledokol Group

Ledokol Group компанияси тўққиз йилдан буён Ўзбекистон интернет-реклама бозорида ёғду сочиб келмоқда. У кўпчиликка 2011 ва 2012 йиллардаги йирик  IT-тадбир – Usenet digital-маркетинг бўйича халқаро интернет-конференция ташкилотчиси сифатида танилган. Бир неча йиллик танаффусдан кейин, 2016 йилнинг баҳорида Usenet янги куч ва янги ғоялар билан яна бозорга қайтди. Қайтганда ҳам, қуруқ қўл билан келмади – Ўзбекистонда биринчи MobiCon mobile-only конференциясини етаклаб келди.

Ledokol Group компаниясига ТАТУ битирувчиси Дилшод Музафаров раҳбарлик қилади. Компания маҳаллий ва халқаро бозорларда турли лойиҳаларни фаол амалга оширади, Интернетда илгарилатиш, медиа ва матнли реклама билан шуғулланади.

Тимур Насиров (33 ёш) 
CMI gastrobarSilk 96San Vito Drinks

¦в¦¬¦-TГTА_¦Э¦РTБTЛTА¦-¦-

Четдан қараганда, Тимур Насировга ҳамма иш енгилдек кўринади. Бир! – деди, пойтахт ёшлари орасидаги энг машҳур барлардан бири – CMI очилди. Икки! – деганда Silk 96 обрўли шароб студиясини ишга туширди. Уч! – қиматбаҳо шароб навларини импорт қила бошлади.

Аслида ҳар бир лойиҳа замирида узоқ тайёргарлик ва ундан-да узоқ тарих ётади. Тошкент клублари орасида классикага айланган CMI коктейль-бари 2005 йилда ишга туширилганди. Ўшанда у интернет-клуб қошида очилган кичкинагина шохобча эди. Аммо кутилмаганда омади чопди ва мустақил лойиҳага айланди.

2008 йилда San Vito Drinks компанияси таъсис этилди, у сара алкоголь маҳсулотлари етказиб беришга йўналганди. Silk 96 – беш йилдан буён фаолият юритаётган ресторан-бутик  эса,  мулоқот, татиб кўриш ва кенг ассортиментдаги шароблардан танлаш имконини берувчи маскандир. Тимурнинг яқин келажакка мўлжалланган режаларига яна бир ресторан очиш ҳам киритилган.

Илья Никитин (29 ёш)
Black Bear Kofi, IKAT

¦Ш¦¬TМTП_¦Э¦¬¦¦¦¬TВ¦¬¦-

2016 йилнинг баҳорида Facebookнинг тошкентлик фойдаланувчилари ярим хавотир, ярим қизиқиш билан ғалати янгиликка ойдинлик киритилишини кутдилар – тармоқда сирли айиқ келиши ҳақида хабар тарқалди. Бу лойиҳага бағишланган саҳифа саволларнинг янада кўпайишига сабаб бўлди: нима ўзи бу айиқ, у нима қилади ва жонажон шаҳримида унга нима бор? Июнь ойида вазият ойдинлашди: пойтахтда Black Bear Kofi қаҳвахонаси очилди, айиқча эса унинг расмий тимсолига айланди.

Биринчи қаҳвахона шаҳар марказида, NBU стадиони яқинида очилди. Тез орада пойтахтнинг турли жойларида бир нечта филиаллар очилди. Умумий дизайн асосида безалган бу филиаллар қаҳва, пишириқлар, яхна ичимликлар ишқибозларини ўзига жалб қилади. Тармоқни Илья Никитин бошқаради, у рестораторлар орасида анча машҳур инсон. Зеро бунга қадар у бир қанча муваффақиятли лойиҳаларни амалга оширган: Gorod лаунж-бари, Coffee Milk қаҳвахонаси, Razzione ва Ikat ресторанлари шулар жумласидан. Илья Kofi айиқчасига ҳам катта умид боғлаган, ресторатор у Starbucksнинг ўзбекона аналоги – худди ўшандай таниқли, ҳамёнбоп ва севимли бўлишига ишонади.

Тоҳиржон Одилов (27 ёш) 
Happy SummerPuera tea houseCavern Club Tashkent

Тоҳиржон Одилов – ҳар томонлама камолотга эришган инсон. Йўқса, унинг инглиз тилига (Happy Summer оромгоҳи), маркетингга (Alpha Education мактаби), сифатли чойга (Puera чой уйи) ва клублар ҳаётига (Cavern Club Tashkent) қизиқишини қандай изоҳлаш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги академияни битирган Тоҳиржон  ҳар бир ишга чуқур ёндашади. Масалан, у ҳаммуассис бўлган Puera чой уйи харидорларга 50 дан зиёд чой навини таклиф этади. Улар ичида кенг тарқалган арзон навлар ҳам, ўлкамиз учун ноёб бўлган навлар ҳам мавжуд. Лойиҳани ишга туширишдан олдин жамоа маҳаллий бозорни, бошқа мамлакатлар тажрибаларини ўрганди, хатарларни чамалади ва шундай хулосага келди: “Салоҳият бор! Ишга киришамиз!”

Акмал Пайзиев (32 ёш) 
MyTaxiWorkly

1908351_10206236996817967_1849259395115510513_n

MyTaxi.uz стартапи пойтахт аҳолиси смартфонларига қулайгина жойлашиб олди. Диспетчерга қўнғироқ қилиб, манзилни тушунтириб ўтириш ўрнига геотегни белгилашнинг ўзи етарли бўлган, машина беш дақиқадаёқ етиб келадиган, бири-биридан қизиқ акцияларга бой такси хизмати кўпчиликнинг орзуидаги сервис эди, десак янглишмаймиз. Натижа ҳам шунга яраша – ишга тушганидан кейин, бир ой ўтмаёқ 4500 нафар фойдаланувчи иловада рўйхатдан ўтди, бир йил ичида қабул қилинган буюртмалар эса, 180 мингтадан ошиб кетди.

MyTaxi ҳаммуассиси ва раҳбари –Ўзбекистон Миллий университети битирувчиси Акмал Пайзиев – янги лойиҳаларни ўзгача кўтаринкилик билан яратади ва инновацияларни жорий этади.  Балки шу сабаблидир, илова доим янгиланиб, бойиб боради. Бир қарасанг, таом ва гулдасталар уй остонасигача келтириб берилади, бир қарасанг, машинангни бир жойдан бошқасига олиб бориб беришади, бир кун болаларни музқаймоқ билан меҳмон қилишса, бошқа куни Ўзбекистоннинг энг машҳур эркакларини рулга ўтазишади. Бинобарин, MyTaxiнинг умумхалқ меҳри ва мижозлар садоқатига эришганлиги ҳайратланарли эмас.

Кирилл Альтман (28 ёш) 
Brandbox Branding

photo_2016-11-11_17-34-28

2009 йилдан буён Brandbox Branding дизайн-агентлиги Кирилл Альтман раҳбарлиги остида корпоратив ва истеъмол брендинги, реклама концепцияларини ишлаб чиқиш, сайтлар яратиш ва бошқа ижодий ишларга буюртмаларни бажариб келади. Агентликда ҳисоблаб кўришларича, 2009 йилдан 2016 йилга қадар турли йўналишлардаги 250 дан зиёд лойиҳалар бажарилган экан.

Агентликнинг асосчиси ва ижодий директорида ғайрат жўш уради. Агентликдаги фаолияти билан баробар равишда Кирилл Universalbank ХАТБ маркетинг бўйича директори саналади. Бундан ташқари, у Тошкент реклама ва дизайн мактабини ташкил этган, кўнглига яқин сайтлар учун қайдлар битади, халқаро реклама ва дизайн фестивалларида қатнашади, яна “ҳеч нарсани билмай туриб, доно кўриниш” ҳақида маслаҳатлар беришга ҳам вақт топади. Дарвоқе, булар орасида ўлкамиз бўйлаб саёҳат қилишнинг ҳам уддасидан чиқади.

Мария Портнова (29 ёш) 
Viva Maria Chocolaterie

12346604_888618907873463_2246082428425499048_n

Агар қизалоқ болалигидан конфет тайёрлашга қизиқса, улғайгач, ўз шоколатериясини очиши ҳайратланарли эмас.

Тошкентдаги дастлабки шоколатерия – Viva Maria Chocolaterie бекаси ва ғоявий илҳомчиси Мария Портнова мана шу тарзда ўз касбининг устасига айланди.

Мария Европада ва Москвадаги Callebaut шоколад академиясида таҳсил олди, дунёга машҳур шоколатье – шоколад тайёрлаш усталаридан маҳорат сабоқларини ўзлаштирди. 2013 йилда Мария кичкинагина шоколад устахонасини очди, у ерда шоколаднинг ғайриоддий турларини татиб кўраш, шахсий ва корпоратив совғалар буюртириш ҳамда ўзингиз ҳам конфет тайёрлашга ўрганишингиз мумкин.

Паҳлавон Турдиев (бизнесменнинг илтимосига кўра ёши кўрсатилмади) 
The Black Quail

photo_2016-11-14_10-31-14

The Black Quail – мураккаб фалсафага эга, она юртга муҳаббат ва оғир рок ишқибозлиги, санъатдан илҳомланиш ва классик таълим уйғунлашган мустақил индивидуал бренд. Оддий чармдан ғайриоддий аксессуарлар муаллифи – ёш дизайнер Паҳлавон Турдиев. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий санъат ва дизайн институтини битиргач, у ўзига хос, бошқалардан ажралиб турувчи бренд ишлаб чиқиш устида жиддий бош қотирди. Маркетинг, стартаплар, санъатга оид юзлаб адабиётни варақлаб чиқди ва… “қора бедана” қанот ёзди.

2014 йил декабрида The Black Quailнинг бор ассортименти намойиш этилган дўкон очилди. Бу ерда танлов ниҳоятда кенг: ўнлаб турдаги замонавий чарм буюмлар, рюкзакдан то юк ёрлиқларигача, ҳамёндан ҳалқаларгача бор бу ерда. Паҳлавоннинг эса, режалари катта: яқиндан бошлаб бу бренд остидаги маҳсулотлар Қозоғистон бозорига ҳам кириб борди.

Арсен Длянчев (32 ёш)­
Unique Present Media Holding­

photo_2016-11-15_10-07-07

КВН резиденти сифатида халққа қувонч улашишдан бошлаган Арсен Длянчев шодонлик ва топқирлик йўлидан боришни давом эттирмоқда. Ўзбек-япон маркази Профессионал менежмент дастурини якунлаб, Арсен оддий тадбирлар бошловчисидан зўр бизнесменгача бўлган йўлни босиб ўтди.

Олти йилдан буён у Unique Present Media­ холдингини бошқаради, у бир вақтнинг ўзида бир қанча соҳаларда ривожланди: компания тадбирларни ташкил этиш, овоз ёзиш студияси, фото ва видеосуратга олиш, концерт фаолияти, ички туризм ва SMM (пиар ҳам шунинг ичида) ва яна кўплаб бошқа йўналишларни қамраб олади. Бош компаниядан янгидан-янги, янада фойдали ва ижодиётга бой компаниялар куртак отиб чиқаверади. Чунончи, Арсен пойтахтдаги бир қанча лойиҳалар: Sou­ndLive, “Бизнес лабораторияси”, “Тошкентни ҳайратга соламиз”, vpodarok.uz сервиси, ёш event-менежерлар мактаби, “Ижодий ўзбеклар” гуруҳи кабилар асосчиси ва бевосита иштирокчиси сифатида тилга олинади.

Сурен Сапов (32 ёш)
Afisha Media: Afisha.uzGazeta.uzPixland.uz

13418829_10153917527393509_3538825637284286414_n

Afisha.uz ахборот ресурси фаолият юритаётганига ўн йилдан ошди. Расман лойиҳага 2005 йилда асос солинган бўлса ҳам, амалда сайт бир йил кейин ишга туширилганди. Бугунги кунда Afisha Media компанияси Ўзбекистон ахборот бозорининг учта кити – Afisha.uz, Gazeta.uz ва Pixland.uzни бирлаштиради. Аҳамиятли томони – аксарият ўзбекистонликлар тонгни мана шу манбалар билан танишишдан бошлайди.

Компанияни Москва давлат ижтимоий фанлар университети битирувчиси Сурен Сапов бошқаради. Афтидан, Сурен вақтни унумли бошқариш сирини биладиганга ўхшайди, йўқса у, асосий иши билан бир вақтда, Маркетинг мактаби курсларида маъруза қилишга, Startup Mixдаги мубоҳасаларда қатнашишга, “Бизнес лабораторияси” лойиҳасида иштирок этишга ва, энг муҳими, саёҳат қилишга қандай вақт топа оларди?

Олег Тарчинский (30 ёш)
The Matter Uzbekistan, L.COM

photo_2016-11-14_17-48-58

Олег Тарчинский анамнезида “Черепаха” брендинг агентлигида, McCann-Erickson Uzb. Ltd. реклама агентлигида ва Carat Media компаниясидаги меҳнат тажрибаси келтирилган.

Ҳозирда эса, Олег – тўлиқ циклдаги халқаро реклама агентлиги – The Matter Uzbekistan директори ва эгаларидан биридир. Агентлик мижозлари сафида машҳур брендлар ҳам, ўз услубини яратишга эндигина бел боғлаганлар ҳам бор, уларга компания айдентика, ташқи реклама, полиграфия, SMM ва бошқа кўплаб йўналишларда хизмат кўрсатади. Бундай кенг кўламли лойиҳаларни бошқаришдан ташқари, Олег Маркетинг мактаби курсларида маърузалар қилишга, амалий тажрибасини ёш алвод билан ўртоқлашишга ҳам улгуради.

Анастасия Уханова (32 ёш)
Stacy StoreGranat StoreBe TrendyRoom 5

13413591_10208099319934964_1225939467546378246_n

Анастасия Уханованинг муваффақият тарихи жуда оддий бошланган: ёш она декрет таътилида зерикиб, қўлда тайёрланган буюмлар кўргазмасида қатнаша бошлади. У тайёрлаган дастлабки тақинчоқлар бир пасда ўз эгаларини топди ва Анастасия янги босқичга чиқиш лозимлигини тушуниб етди. Илк қалдирғоч – 2014 йилда очилган бижутерия ва ноёб аксессуарлар дўкони бўлди.

Бугунги кунда Анастасия учта: бижутериялар ва аксессуарлар (Stacy Store), ёдгорликлар ва қўлда тайёрланган совғалар (Granat Store) ҳамда замонавий кийимлар (Be Trendy) дўконларини бошқаради. Бундан ташқари, у Room 5 қаҳвахонасини юритишга ва Ўзбекистон телевидениесидаги пазандачилик кўрсатувларида қатнашишга ҳам вақт ажратади.

Беҳруз Ҳамзаев (27 ёш)
Uzbek Apparel

Бехруз_Хамзаев

Proud to be Uzbek! Бугунги кунда ушбу шиор туширилган футболкаларни дунёнинг кўплаб нуқталарида учратиш мумкин. Ватанпарварона руҳдаги футболкалар ижодкори – Uzbek Apparel миллий бренди асосчиси ва эгаси Беҳруз Ҳамзаевдир. Кореяда таҳсил олиши давомида ёлланма ишчи бўлиб ишлаган Беҳруз буёғига фақат ўзи учун ишлаш истагини ҳис этди. Шунинг баробарида, мамлакатимизда ҳам замонавий, ҳам миллий анъаналарга мос кундалик кийимлар ишлаб чиқарилмаслигига эътибор берди. Бундай барокатли жойни бўш қолдириб бўладими?

Бренднинг илк дўкони бир неч йил ўтгач ишга тушди. Брендни илгарилатиш асосан интернетда амалга оширилди, бу давр мобайнида кўплаб фойдаланувчилар миллий нақшли ва эсда қоладиган суратли либослар соҳибларига айланди. 2015 йил баҳорида дўкон ёпилиб, бренд қайта очилиш учун куч тўплади. Янги жойда иш бошлаган Uzbek Apparel ўзининг янги моделлари билан мижозларини қувонтиришда давом этди.

Баҳриддин Чустий (32 ёш)
Chustiy’s Cuisine

¦С¦-TЕTА¦¬¦+¦+¦¬¦-_¦зTГTБTВ¦¬¦¦

Баҳриддин Нажмиддинов (Чустий) миллий таомларни ва haute cuisine – юксак ошхона тамойилларини уйғунлаштиришдан чўчимаган илк ресторатор бўлди. Uznet кунда-шундалари Баҳриддинни ўз ресторанини очишидан анча олдин танишарди. У фаол ижтимоий ҳаёт кечирарди, турли фестиваллар, танловларда қатнашар, миллий таомлар рецептларини йиғиб, ўз қўли билан тайёрлаб, блогида жойлаб борарди. Оддий таомларнинг ғайриоддий тақдим этилиши баҳс, ҳайрат, ҳасадга қоришиқ ҳавас уйғотса-уйғотарди-ю, лекин ҳеч кимни бефарқ қолдирмасди.

2015 йил қишида пойтахтда Oshxona.uz – ўзбек таомлари ресторани очилди. Анонсга кўра, мижозларга янгича ёндашув таклиф этилиши лозим эди. Дарҳақиқат, меҳмонларга мамлакатнинг турли чеккаларида тайёрланадиган ва қадимий рецептлар асосида пиширлган таомлар таклиф этилди. Буларнинг барига замонавий ресторан анъаналари: ихчам идиш-товоқлар, ноёб безатилган дастурхон уйғунлашиб кетарди. Лойиҳа мижозларга шунчалик маъқул келдики, тез орада иккинчи нуқтани – Chustiy’s Cuisineни очишга тўғри келди. Ҳозирда эса, миллий ошхона устасининг яна бир лойиҳаси – Salsal  ресторани хизмат кўрсатмоқда.

Алишер Эльмурадов (31 ёш)
SmartLab.uz

SmartLab ўз олдига мақсад қўйишда майдалашиб ўтирмади. Оз эмас, кўп эмас, “Uznetни янги, янада мураккаброқ, технологик ва даромадли даражага олиб чиқиш”га бел боғлади. 2011 йилда таъсис этилган интернет-лаборатория мураккаб веб-лойиҳалар ва мобил иловалар ишлаб чиқиш ҳамда интернетда илгарилатиш соҳаларидаги етакчи компаниялардан бирига айланди.

SmartLab бошқаруви аввал-бошидан компания асосчиси ва бош директори Алишер Эльмурадовнинг қўлида бўлиб келмоқда (дарвоқе, у Google AdWords қидирув тармоғидаги реклама бўйича сертификат олган Uznetдаги дастлабки мутахассис саналади). Унинг раҳбарлиги остида компания ички бозор ва хорижий компанияларга хизмат кўрсатади, ўз лойиҳаларини амалга оширади. Ўз пайтида компания ходимлари юритган ilike.uz сайти ҳам ёрқин из қолдирганлигини айтиб ўтиш жоиз.

Шоҳруҳ Яссавий (25 ёш)
Simple cafeGreat Wall Media

11825810_387470924782656_7918028395694753557_n

2016 йил мартидан Facebookнинг Ўзбекистон сегментида ўзига хос реалити-шоу бошланди: Шоҳруҳ Яссавий жонли эфирда янги кафе очиш бўйича қадамларни ёритиб борди. Ғоянинг ажойиблиги унинг соддалигида эди: янги лойиҳани ишга туширишнинг ҳужатларни тўплашдан муассасани очишгача бўлган барча босқичлари намойиш этилди. Буларнинг бари максимал равишда шаффоф, сув ости тошларини яширмай, потенциал мижозлар билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилди. Тўрт ойдан кейин, июль ойи охирларида, қаҳвахона синов тариқасида ишга тушди.

Бунга параллель равишда ресторатор Шоҳруҳ Яссавий Great Wall Media дизайн студиясида ривожлантириш бўйича директор лавозимида ишлайди.

Алишер Қосимов (33 йил)
Promzona.uz

photo_2016-11-16_09-46-43

Алишер Қосимовда муваффақиятли дипломат бўлиш учун ҳамма нарса етарлидек эди: шу соҳага оид институтни битириш, Ҳиндистондаги  Жавоҳарлаъл Неру номидаги энг нуфузли университетда ўқиш, чет эллардаги малака оширишлар, инглиз тилини она тилидек яхши билиш, халқаро ташкилотлар ва дипломатик миссиялардаги фаолият… Бироқ, қайсидир лаҳзада Алишер тушуниб етди: қайси йўналишда бўлмасин, ўз ишини очиши лозим, унга мана шу етишмаяпти. Шу тариқа, 2007 йилда у бизнесга буткул шўнғиди.

Паззлнинг алоҳида бўлаклари каби, MMK Consulting ва Fur­kan Max Progress компаниялари пайдо бўлди, охир-оқибатда улар хорижий жиҳозлар етказиб берувчи FMD Groupга бирлашди. Мижозлар талаблари ортиб борарди ва 2010 йил февраль ойида, “меҳнаткашларнинг кўпсонли илтимосларига биноан”, Promz­ona.uz ахборот-саноат портали ишга туширилди. Шундан кейин жамоавий харидлар сервиси томон камтарона қадам ташланди – Megaskidka.uz лойиҳаси юзага келди. Аммо, кейин, техника йўналишидаги ишлар кўпроқ муваффақиятли чиқаётганлиги сабабли, бор куч “Промзона”ни янада ривожлантиришга ташланди. Ҳозирда Promzona.uz бозорни забт этиш йўлида фаол ишламоқда, хусусан, лизинг хизматлари алоҳида йўналиш сифатида (Promzona Leasing) фаолият кўрсатмоқда.

Комила Абубакирова (34 ёш)­
PhotoArt Rustam Kamila­

photo_2016-11-15_10-07-1202

Кўплаб муваффақиятли корхоналар қаторида, PhotoArt Rustam Kamila тўй фотографияси студияси ҳам Комила Абубакирова ва турмуш ўртоғи – Рустам Раимжоновнинг оддий қизиқиши сифатида бошланганди. Комила, маълумотига кўра, педагог – мусиқа ўқитувчиси. Афтидан, нафосатга интилишни “на бўғиш ва на чўктириш”нинг иложи бор. Шу сабабли, мутахассислиги бўйича ишлай олмаган эса-да, Комила бадиийликда ундан қолишмайдиган янги касбга эга бўлди.

Яқингача студия love story, репортаж ва тўй фотосессияларига ихтисослашганди, бироқ кучли рақобат янги йўналишларни ўрганишга ундади. Дастлаб спорт фотографияси ўзлаштирилди, бунга моделларнинг тайёрлиги сабаб бўлган бўлса не ажаб: Комиланинг икки катта ўғли спорт бал рақслари бўйича чемпионатларнинг истиқболлари иштирокчилари (баъзиларининг ғолиблари ҳам)дир. Ҳозир эса фотограф Тошкент учун янги бўлган newborn йўналишида фаол ишламоқда. Объектив янги туғилган чақалоқларга қаратиладиган бу фотосессиялар ниҳоятда гўзал, ёдда қоларли ва дилтортар чиқиши шубҳасиз.

Манба: Kommersant.uz

Изоҳ билдириш