12162

Польша АҚШнинг «Ватанпарвар» ракеталари билан Россия «Искандер»ларига қарши курашмоқчи

мир 6 июль 16:56 533

РИА Новости нашрининг хабар беришича, Польша миллий Мудофаа вазирлиги ва Пентагон ўртасида Варшавага Patriot ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини етказиб бериш бўйича битим имзоланди, деб баёнот қилди Польша Мудофаа вазири Антони Мачеревич.

Ушбу хужжат Америка президенти Дональд Трампнинг Варшавага ташрифи давомида имзоланган.

Мачеревичнинг аниқлик киритишича, Польшага етказиладиган мажмуалар энг сўнгги ўт очишни бошқариш тизими — IBCS билан жиҳозланади. Ракеталар 2022 йилдан бошлаб етказила бошлайди. Варшава саккизта Patriot учун 7,5 миллиард доллар  ажратишни режалаштирган.

Польша Мудофаа вазирининг сўзларига кўра, ушбу мажмуалар хариди Польшани «ҳар қандай душман»дан ҳимоя қилиш, яъни мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат қилади ва Россия «Искандер»ларига қарши самарали қаршилик кўрсатиш имконини беради.

Варшава ҳукумати илгарироқ НАТО аскарлари ва Америка ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ўз ҳудудида доимий бўлишига умид билдирган эди.

Москва «Россия НАТОга аъзо давлатларнинг бирортасига ҳеч қачон ҳужум қилмаслиги»ни мунтазам равишда такрорлаб келишига қарамай, Варшава, Болтиқбўйи давлатлари, хусусан, Польша учун «Россия томондан бўладиган хавф» ҳақида такрорлашдан чарчамаяпти.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар