12149

Чимён тоғларида йўқолган фуқаро қидирилмоқда

Жамият 6 июль 16:30 353

5 июль куни Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Чимён тоғ ён бағрида фуқаро йўқолгани ҳақида маълумот келиб тушган. Маълум бўлишича, у турмуш ўртоғига қўнғироқ қилиб, оёғи сингани ва ФВВ томонидан ёрдам кераклиги ҳақида хабар берган.

Шу билан бирга у тоққа чиқиш йўналишини ҳеч ким билан келишмай махсус тоғга чиқиш анжомларисиз ва кўникмаларсиз пиёда кетганлиги аниқланди.

Ушбу хабар олинган заҳоти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан қидирув-қутқарув ишлари учун 3 та гуруҳ ажратилган.

6 июль куни эса қидирув ишларига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли авиация кучлари жалб қилинди.

Айни вақтда қидирув ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ билдириш