12109

1995 йилларда Россиянинг биринчи президенти учун хизмат қилган Лимузин сотувга қўйилди

Технология 6 июль 10:54 352

«Avto.ru» сайтида ўз вақтида Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин юрган Mercedes-Benz S-Class Pullman зирҳли лимузини сотувга қўйилди. 1995 йили чиқарилган автомобиль нархи 33,8 миллион рубль қилиб белгиланди, деб хабар беради Motor.

Эълонда айтилишича, автомобиль W140 кузовидаги биринчи Pullman’дир. Бундай машиналардан жами 27 та ишлаб чиқарилган. Аввал лимузин Германия канцлери Гельмут Колга мўлжалланган эди, аммо у машинани Борис Ельцинга совға қилган. Ельцин машинадан 1995 йилдан умрининг охирига қадар фойдаланган.

Лимузин 394 от кучига эга 6 литрли двигатель ва автомат ўтказмалар қутиси билан жиҳозланган. Машина қарийб 90 минг километр масофани босиб ўтган. Автомобиль хозирда  ишчи ҳолатда.

Айни пайтда машина хусусий коллекцияда.

Изоҳ билдириш