12103

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори даражада иссиқ бўлиши кутилмоқда

Жамият 6 июль 10:23 759

Синоптикларнинг маълумотига кўра, бу ҳафта Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори даражада иссиқ бўлади. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +22…+27, кундузи +38…+43 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +25…+30, 6-8 июль кунлари кундузи +40…+45, 9 июль куни +34…+39 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +25…+30, кундузи +40…+45 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +25…+30, кундузи +40…+45 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +22…+27, кундузи +38…+43 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво ҳарорати кечаси +15…+20, кундузи +28…+33 даража иссиқ бўлади.

Бундан ташқари Ўзгидромет 5-10 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали иссиқ ва қуриқ ҳаво кириб келиши давом этиши ҳақида огохлантирмоқда.

Республика бўйлаб иссиқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолади. Кундузи +38…+43 даражагача иссиқ, бир қанча вилоятларда эса ҳаво ҳарорати +44…+45 даражагача иссиқ бўлади.

Изоҳ билдириш