12089

Муротжон Бердиалиевич Азимов Президент фармонига мувофиқ янги лавозимга тасдиқланди

Жамият 6 июль 9:44 2 744
Муротжон Бердиалиевич Азимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5103-сон фармонига мувофиқ Муротжон Бердиалиевич Азимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

М.Азимов 1976 йили Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 1998 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

У дастлабки фаолиятини 1998 йили Қарши шаҳар прокуратураси иш ўрганувчиси вазифасидан бошлаб, 1999–2001-йилларда Косон тумани ва Қарши шаҳар прокуратураларида терговчи лавозимида меҳнат қилган.

2001 йилдан Қашқадарё вилояти прокуратурасида бўлим прокурори, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси, вилоят прокуратурасида бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

2006–2008-йилларда Яккабоғ тумани прокурори лавозимида ишлаган.

2008–2009-йилларда Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

2009–2014-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида етакчи инспектор бўлиб ишлаган.

2014 йилдан шу пайтга қадар Бухоро вилояти прокурори бўлган.

Изоҳ билдириш