12050

Жала остида қолган Жириновский Мосгидрометни тарқатиб юборишни талаб қилди

мир 5 июль 23:14 548

ЛДПР партияси раиси Владимир Жириновский Москва гидрометеорология марказини (Мосгидромет) тарқатиб юборишни талаб қилди, деб хабар берди РИА Новости ЛДПР ТВга таяниб.

Сиёсатчи пойтахт синоптикларини улар москваликларни ёмғир ёғиши ҳақида огоҳлантиришмагани учун танқид қилди.

«Москвага қора булут яқинлашаётганини ҳаттоки мен ҳам кўрдим. Ойнани очинглар, Москва гидрометмарказидаги амалдорлар. Сизлар нега 20 дақиқадан кейин кучли жала бўлиши ҳақида огоҳлантирмайсизлар?» — дея норози бўлди Жириновский.

Унинг сўзларига кўра, сешанба куни у илк марта «суяк-суягигача» ивиб кетган, аммо дарҳол захирадаги костюм ва туфлисини кийиб олган.

Июль бошидан бери Марказий Россияда ноодатий об-ҳаво ҳукм сурмоқда.

Илгарироқ ФВВ ноаниқ ва кечикиб берилган об-ҳаво маълумоти учун синоптикларни жазолашни таклиф қилган эди. Росгидрометмарказ бунга жавобан ташкилотда «амалга ошмаган» об-ҳаво маълумоти учун ходимлар мукофотдан маҳрум қилинишини, шу боис қўшимча жаримадан маъно йўқлигини билдирганди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар