12035

Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўладими?

Жамият 5 июль 22:33 481

Жонли мулоқот давомида Абдулазиз Камиловга Ўзбекистон ОДКБ ёки Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши масаласи кўриб чиқилаяптими, деган мазмунда савол беришди.

«ОДКБга аъзо бўлиш масаласи муҳокама қилинмаяпти ва келгусида ҳам бу масалани муҳокама қилиш ёки бу масалани қайта кўриб чиқиш масаласи режада йўқ», — деди Камилов.
Россия билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Москва билан ҳамкорлик истиқболлари улканлигини қайд этиб ўтди.

Камилов Россия билан ҳозирги кунда йўлга қўйилган савдо-иқтисодий, экпорт, минтақавий хавсизлик алоқаларини санаб ўтди.

«Россия билан бир-биримизни жаҳон саҳнасида ҳамиша қўллаб-қувватлаб келамиз», — деб қайд этди вазир.

Изоҳ билдириш