12010

Камилов депортни қандай қилиб бекор қилиш мумкинлиги ҳақида маълумот берди

Жамият 5 июль 16:10 461

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комиловга  Россияда ишлаб, Ўзбекистонга депорт қилинган фуқародан савол келиб тушди. Бу ҳақида Халқаро Пресс клубда бўлиб ўтаётган учрашувда маълум қилинди.

Фуқаро Ўзбекистон ТИВ раҳбаридан депортация ҳолатини бекор қилиш бўйича ёрдам сўраган.

Вазир А. Камилов бу турдаги савол кўплаб фуқаролардан келиб тушганлигини таъкидлаб ўтган ҳолда, бу ҳолатда қандай йўл тутиш мумкинлиги бўйича фикр билдирди.

«Бу борада Россия ИИВ мурожаат қилиш мумкин. Лекин Россия ИИВ бу саволга жавоб бермаслиги хам мумкинлигини таъкидлади.

Депортация ҳолати фақат суд қарори билан бекор қилинади», — деди вазир.

Изоҳ билдириш