11981

2017 йил 3 июль куни Тошкентда юз берган ЙТҲ оқибатида 7 нафар шахс жароҳатланди

Жамият 5 июль 13:25 389

2017 йилнинг 3 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 3 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 7 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

2017 йилнинг 3 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2452 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан 819 тасини қўпол турдаги, 30 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 3 июль куни жами 985 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 479 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 506 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Изоҳ билдириш