11775

Россияда Ўзбекистон фуқаролари учун бепул газета нашрдан чиқди

Жамият 3 июль 23:24 331

Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун ўзбек ва рус тилларидаги бепул «MIGRANT» газетасининг нишона сони нашрдан чиқди.

«MIGRANT» газетаси Россияда меҳнат қилиб юрган ўзбекистонликлар учун мўлжалланган қизиқарли ва фойдали маълумотлар ўрин олган.

Жумладан, Россия Федерацияси ҳудудида ҳайдовчилик гувоҳномалари, Россияда ишлаш ва яшаш учун зарур бўлган регистрациядан ўтиш, имтихон топшириш, патент олиш бўйича тушунтиришлар берилган.

Шунингдек, ушбу бепул газета орқали чет элликлар учун бўш иш ўринлари ҳақида эълонлар бераётган Ягона Миграция Маркази фаолияти, кўрсатилаётган бошқа хизматлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилган.

Шунингдек, рус тили имтиҳонига тайёргарлик кўраётганлар эса тест намуналаридан фойдаланиб, билимларини синовдан ўтказишлари мумкин.

Газетани Москва ва Москва вилоятидаги миграция марказлари, Москвадаги Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлими олдида, «ЛексМобайл» юридик маркази, ўзбек миллий таомлари чойхона ва кафелардан топиш мумкин.

Изоҳ билдириш