11690

Ётоқхонада турувчилар Тошкентда доимий пропискага эга бўлади

Жамият 3 июль 11:18 558

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан  уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди. Бу ҳақида “Norma.uz” портали хабар бермоқда.

Ҳужжатга ўзгартиришларга кўра, турар жой уйлари мақомини олган ётоқхоналарда доимий равишда яшовчи шахслар, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2015 йил 15 сентябрга қадар берилган идора ҳужжати (ордер) асосида ва яшаш жойида рўйхатга олинган бўлса, ушбу уй-жойни хусусийлаштириш ҳуқуқига эга бўладилар.

Хусусийлаштириш имконияти 2018 йил 1 июлгача тақдим этилади. Бу санага қадар Тошкент шаҳри ва вилоятида кўрсатилган хонадонларни хусусийлаштириш бўйича келишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва нотариал тасдиқлашга рухсат берилди.

Шу тариқа хусусийлаштирилган хонадон эгалари Тошкент шаҳри ёки вилоятида ушбу уй-жой майдонига доимий прописка қилинишлари мумкин.

Изоҳ билдириш