11663

​Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда ўлдирилган йигит воқеаси ҳақида маълумот берди

Жамият 3 июль 9:03 1 367

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги биринчи юридик коллежининг собиқ битирувчиси, 22 ёшли Акмал Абдураҳмонов 28 июнь, чоршанба куни кеч соат 21:00 лар атрофида Юнусобод туманидаги Марказ-4 ҳудудида кўнгилсиз воқеа қурбони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Биз воқеага ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев билан боғландик, дeб ёзмоқда Qalampir.uz

Маълум бўлишича, бир-икки ўсмир устки кийимларини ечиб, болалар майдончасида машғулот олиб бораётган бўлган. Ҳозирча гумондор бўлиб турган икки маҳаллий йигит (унинг исм-фамилиясини тергов сири сифатида ошкор этмасликни илтимос қилишди) унга кийимларини кийишни, бу ерда ёши катталар, аёллар борлигини айтиб, ҳайдаб юборган. Улар марҳум Акмал Абдураҳмоновнинг олдига бориб, воқеани айтишган.

Акмал эса ўша йигитларнинг олдига келиб, нега хўжайинчилик қилганини сўраган. Шу билан орада жанжал чиққан. Гумондор шахсларнинг бири И.О. унинг бошига зарб билан ургач, Акмал бетон ерга қулаган.

Зудлик билан етиб келган Ички ишлар органлари ходимлари зарур чораларни кўришади, марҳум Республика нейрохирургия илмий марказига олиб борилади. Унга бош мия жароҳати ташхиси қўйилади ва ўта оғир аҳволда олиб келингани учун ҳаёти сақлаб қолинмаган.

Эртасига, 29 июнь куни кечга томон марҳум Тошкент шаҳридаги «Минор» қабристонига дафн этилган.

Гумондаги шахслар эса ўша куннинг ўзида ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш жазоси қўлланилган.

Изоҳ билдириш