11631

Алишер Навоий номли Миллий кутубхонага янги директор тайинланди

Жамият | Узбекистан 2 июль 15:03 447

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги қарорига асосан Миллий кутубхонага янги директор тайинланди, деб хабар қлмоқда президент матбуот хизмати.

“2017 йил 27 июндаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 439-сон қарорига мувофиқ Абдуазизов Алишер Абдушукурович – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори этиб тайинланди”, — дейилган хабарда.

Абдуазизов ушбу кунга қадар Радиоалоқа, радиоэфир ва телевидение маркази директори ўринбосари вазифасида ишлаб келган.Ундан олдин эса Республика ахборот-кутубхона маркази ва “Алоқалойиҳа” компанияларини бошқариб келган.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бугунги кунда 169 110 нафар фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. Кутубхонага йил бошидан буён 65 384 киши мурожаат қилган ва уларга 424 996 дона китоб берилган. Июнь ойида жами – 701 та янги китоб, журнал ва бошқа нашрлар келиб тушган.

Изоҳ билдириш