11558

Истеъмолчиларга қарзни тўлаш учун 5 кун муҳлат берилади

Жамият 30 июнь 15:27 728

Куни кеча ўтказилган Халқаро пресс-клуб йиғилишида Бош прокуратура қошида очилган Мажбурий ижро бюроси ходимлари қарздорлик учун электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисида маълумот бериб ўтдилар.

Бош прокуратура вакили Бекзод Мавлонов истеъмолчилар олдинги ойда истеъмол қилинган энергоресурслар учун ҳар ойнинг 10- кунига қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари лозимлигини таъкидлади. Тўлов амалга оширилмаса, истеъмолчига тармоқдан узиш ҳақида огоҳлантириш юборилади. Бунда фуқароларга беш кун ичида қарзни узиш имконияти берилади. Огоҳлантиришдан кейин ҳам ҳақ тўланмасагина, электр энергияси ёки газ тармоқдан узиб қўйилади

Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига кўра, қайта уланиш учун  истеъмолчилар икки минимал иш ҳақи миқдорида жарима тўлашларига тўғри келади, ҳозирда бу тахминан 300 минг сўмни ташкил қилади.

Таъкидландики, эндиликда “Ўзбекэнерго” ва “Ўзтрансгаз” инспекторлари аҳолидан қарзларни йиғиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар. Истеъмолчилар электр энергияси ва газ ҳақини фақат Мажбурий ижро бюроси ходимларигагина, улар томонидан хизмат гувоҳномаси кўрсатилганда тўлашлари мумкин. Бюро вакилларига тасдиқланган кўринишдаги махсус форма берилади.

Жорий йил 1 июлидан бошлаб, истеъмолчилар ҳар ойнинг 10- кунига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган энергоресурслар учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари лозим бўлади.

Изоҳ билдириш