11400

Юнусободда дўкон ва ер олиб беришни ваъда қилиб, 6.000 AҚШ долларни қўлга киритган фирибгарлар ушланди

Жамият 29 июнь 12:40 385

2016 йил 13 декабрь куни, Азимов Дониёр Турғунбоевич, Юнусобод тумани ҳудудида, фуқаро Ким Вячеслав Виссарионовичнинг ишончига кириб, унга дўкон ва ер майдони олишда ёрдам беришини ваъда қилиб, 6.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини алдов йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни ўзганинг анча миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг хар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.
Диққат !!!
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари мумкин.
Изоҳ билдириш