11348

Хитой мамлакат тарихида биринчи марта интернет-суд ташкил этилишини маъқуллади

мир 28 июнь 22:04 282

Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган 36-сессияси давомида мамлакат тарихида биринчи марта интернет-суд ташкил этилиши режаси тасдиқланди, деб хабар қилди РИА Новости.

Хабарга кўра, Хитойдаги илк интернет-суд Чженцзян провинциясининг Ханчжоу шаҳрида пайдо бўлади. Судда фақатгина кибержиноятлар билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилади. Шаҳар суд тизими кибержиноятлар билан боғлиқ ишларни олиб бораётгани, улар сони эса кундан-кунга ортиб бораётгани таъкидланган.

Мисол учун, 2013 йилда суд бу каби 600та ишни кўриб чиққан бўлса, ўтган йилда уларнинг сони 10 мингдан ошиб кетган. Интернет-суд, шунингдек, онлайн-савдодаги фирибгарлик ишлари билан боғлиқ ишларни, онлайн тарзда тузилган қарздорлик шартномаларини ҳамда интернетда муаллифлик ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари билан боғлиқ ишлар билан ҳам шуғулланиши қўшимча қилинган.

Суд билан боғлиқ жараёнлар ариза берилган кундан бошлаб суд сайтида олиб борилади, дейилган хабарда. Суд ҳукми эса реал вақт режимида видеотрансляция орқали ўқиб эшиттирилади. Ушбу суд қайси кундан бошлаб аризаларни кўриб чиқишни бошлашига аниқлик киритилмаган.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар