11272

Ироқда ИШИД жангариси гуруҳ етакчилари ёнида ўзини портлатиб юборди

мир 28 июнь 8:57 442

«Интерфакс» тарқатган хабарларга кўра, ИШИД гуруҳининг бир қанча етакчиси ташкилот аъзоларидан бири ўзини портлатиб юбориши оқибатида яраланди.

25 июнь, якшанба куни ИШИД худкушларидан бири гуруҳнинг олий мартабали қўмондонлари ёнидалигини ўзини портлатиб юборди. Улар Сурия чегараси яқинидаги ал-Қаим шаҳрида мажлис учун тўпланган эди.

Гуруҳнинг бир қанча етакчилари ҳалок бўлди, айримлари яраланди.

Ироқнинг ал-Анбар вилояти хавфсизлик хизмати ходимларининг айтишича, мазкур акт ИШИД охирги пайтларда кўп мағлубиятга учраётганининг натижаси бўлди. Жангариларнинг руҳий ҳолатига Ироқ армиясининг ал-Анбар вилоятини озод қилиш операцияси муваффақиятлари салбий таъсир кўрсатмоқда.

 

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар