11208

Яккасарой туманида «конопля» гиёҳвандлик воситасини экиб етиштирган шахс қўлга олинди

Жамият 27 июнь 13:09 320
2017 йилнинг 21 июнь куни, тахминан соат 06:00 ларда, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган Кора Дори-2017 тадбир давомида, Яккасарой тумани ҳудудида, Валитов Ильяс Илдусович, уйининг омборхонасида қонунга хилоф равишда, 4 туп «конопля» гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги аниқланган, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ билдириш