11192

“Ласетти-2” учун 2500 АҚШ долларни қўлга киритган фирибгар аёл ушланди

Жамият 27 июнь 12:02 673

2017 йилнинг 1 февраль куни Махсудова Гулчехра Нормўминовна, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида, фуқаро Хотамов Вохиднинг ишончига кириб, унга “Ласетти-2” русумли автоуловни кредит маблағи ҳисобидан олишга ёрдам беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 2.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда, деб хабар бермоқда ИИБ.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исми хар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Диққат !!!
Юқоридаги шахсларнинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари мумкин.

Изоҳ билдириш