11186

Тўй контрабандаси: йўловчи 11 млн сўмлик тўй либосларини чегарадан олиб ўтмоқчи бўлди

Жамият 27 июнь 11:21 258

Самарқанд вилояти божхона ходимлари Россиядан учиб келган фуқаронинг қўл юкларини кўригдан ўтказганда 7 та ҳашаматли тўй кўйлаклари борлигини аниқлади, деб хабар қилмоқда Sputnik.UZ нашри.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон фуқароси С.Олимов божхона декларациясида ва оғзаки сўров вақтида ушбу товарлар мавжудлигини маълум қилмаган. Контрабанда юклар ренген кўрик ускунасидан текшириш натижасида аниқланган.

Экспертлар қимматбаҳо тошлар билан нафис ва замонавий услубда безатилган тўй либосларини 11 млн сўм миқдорида баҳолашган. Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат бўйича текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш