11091

Лола Каримова барча мусулмонларни ҳайит билан табриклади

Жамият 25 июнь 18:29 546

Лола Каримова-Тиллаева Instagramда барча мусулмонларни рамазон ҳайити билан табриклади. “Ийд ал-Фитр айёми барчангизга муборак бўлсин, азизлар! Сиз ва оила аъзоларингизга бахт-саодат, тинчлик-ҳотиржамлик ва қут-барака тилаб қоламан”, — дейилган табрик сўзида.

Табрик сўзи ўзбек, рус ва инглиз тилларида келтирилган. Шу кунларда бутун дунё мусулмонлари Рамазон ҳайити “Ийд ал-Фитр”ни нишонламоқда.

Россия Туркия ва бошқа бир қатор мамлакатларда Рамазон ҳайити 25 июнда нишонланмоқда. Ўзбекистонда эса ушбу байрам 26 июнь куни нишонланади. Ўзбекистон президентининг қарорига бинан 26 июнь дам олиш куни деб эълон қилинган.

Изоҳ билдириш