10977

Мунажжимлар августда СССР қайта бирлашишни башорат қилмоқда

Жамият 23 июнь 17:16 1 324

Белоруссиялик мунажжим Василина Мицкевич июл ва август ойида собиқ СССР мамлакатлари ҳаётида юз бериши мумкин бўлган муҳим воқеалар ҳақида сўзлаб берди, Sputnik Беларусь хабарига асосан.

Мунажжим Василина Мицкевич айтишига қараганда, 21 августда бошланадиган қуёш тутилиши нафақат бир неча табиий офатларга, балким янги сиёсий блоклар ва иттифоқлар ташкил бўлишига олиб келиши мумкин экан.

«Совет Иттифоқи тарқалиши натижасида пайдо бўлган мамлакатлар яна қайта бирлашиши мумкин. Уларнинг сони 3 каррали бўлади, яъни 3, 6, 9, ёки 12 та. Ушбу қуёш тутилиши 18 йил давом этади. Ушбу муддат давомида биз Совет Иттифоқига ўхшаш бирлашмага қайтишимиз мумкин. Унинг номи бошқача бўлади албатта», — деди мунажжим.

Мицикевичнинг сўзларига қараганда, бир неча йил олдин юлдузларнинг маълум тартибда жойлашиши Совет Иттифоқи ривожланишини тўхтатиб қўйган эди. Бу йил ёзда ушбу вазиятга барҳам берилади ва Юпитер Сатурн атрофида ҳалқа қилишда давом этади.

Изоҳ билдириш