10971

«Конопля» гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётган шахс қўлга олинди

Жамият 23 июнь 17:00 401
2017 йилнинг 20 июнь куни, тахминан соат 10:30 ларда, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган Кора Дори-2017 тадбир давомида, Яшнобод тумани ҳудудида, Дадажанов Жўрабек Зафарович, ўз уйида қонунга хилоф равишда  1 туп «конопля» гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ билдириш