10950

Маматқулов Ғанишер Абдукаримович янги лавозимга тайинланди

Жамият 23 июнь 16:04 1 041

Вазирлар Маҳкамасининг 20 июндаги қарорига мувофиқ Маматқулов Ғанишер Абдукаримович «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки бошқарувининг раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақида ҳукумат портали хабар беради.

Бунгача Маматқулов Самарқанд вилояти Марказий банк бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, «Микрокредитбанк» АТБ бошқаруви раиси Аҳадбек Ҳайдаров май ойида молия вазири ўринбосари этиб тайинланганди.


Изоҳ билдириш