10901

Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди

Жамият 23 июнь 12:49 663

Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармаси Қозоғистонда йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхатини эълон қилди.

22 июнь куни соат 10:20 да Самара—Чимкент трассасининг 946-километрида, Қорабутоқ посёлкасидан 20 километр узоқда икки қаватли Mercedes автобуси ағдарилиб кетди. Бунинг оқибатида 9 киши ҳалок бўлди (Ўзбекистон фуқаролари), 18 киши касалхонага етказилди (17 нафар Ўзбекистон фуқароси ва бир нафар Қозоғистон фуқароси). 25 кишига ҳодиса жойида ёрдам кўрсатилди

Жабрланувчилар Актўбе вилояти, Айтекебийск тумани ҳудудидаги «Комсомол» посёлкасидаги шифохонага жойлаштирилган.

ТИВ сайтида Қозоғистонда 22 июнь куни рўй берган ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар рўйхати келтирилган. Қурбонларнинг 7 нафари Фарғона водийсидан, бир нафари Сурхондарё, бир нафари Жиззах вилоятида истиқомат қилган. Уларнинг ёши энг каттаси 36 ёшда, энг кичиги эса 26 ёшда бўлган.

1. Жумаев Тоштемир Аҳмадович: Сурхондарё вилояти, Қизариқ тумани, «Бандихон» қишлоқ фуқаролар йиғини, Қизилқалоқ кўчаси (24.07.1988).
2. Эргашев Музаффар Абубакирович: Жиззах вилояти Зарбдор тумани (22.04.1991)
3. Қаҳҳоров Ўлмасбек Бўронбоевич: Андижон вил., Марҳамат туман, «Кўтарма» қишлоқ фуқаролар йиғини, Кичик кўтарма кўчаси (17.03.1982).
4. Алиев Шоҳрухбек Шавкат ўғли: Андижон вил., Бўз тумани, «Ховос» қишлоқ фуқаролар йиғини, Заврок кўчаси (22.11.1990).
5. Мўминов Абдурасулхон Парпиевич: Наманган вил., Янгиқўрғон тумани, «Зарбдор» ҚФЙ (12.10.1984).
6. Холбоев Анваржон Акрамжонович: Фарғона вил., Ёзовон туман, «Қатортол» ҚФЙ, Пинаж кўчаси (30.08.1988).
7. Турсунов Кудратали Рустамалиевич: Наманган вил., Чуст туман, «Шўркент» ҚФЙ, (20.06.1981).
8. Қурбонов Иқболжон Илҳомжонович: Фарғона вил., Риштон туман, «Меҳнатобод» ҚФЙ (13.05.1987).
9. Қодиров Зоҳиджон Зоирович: Фарғона вил., Бешариқ туман, «Яккатут» ҚФЙ (15.04.1982).

ЙТҲ оқибатида жабрланиб, шифохонага ётқизилган ўзбекистонликлар рўйхати:
1. Холматов Исломжан Одимович                      30.05.1981
2. Тоғаев Исмоил Абдуллаевич                           01.03.1980
3. Носиров Ғуломжан Абдужаббарович              25.09.1980
4. Хўжаев Шермонат Хурмонотович                    02.03.1988
5. Насипов Олимжон Абдихолидович                 12.11.1977

Изоҳ билдириш