10892

Ўзбекистонга 11 650 тонна уруғлик картошка импорт қилинади

Жамият 23 июнь 12:33 281

«Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК ва «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК таркибига кирадиган ташкилотлар картошкани такрорий экин сифатида етиштиради. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 14 июндаги қарорида назарда тутилган.

«Норма» нашри хабарига кўра, бунинг учун  Ўзбекистонга 11 650 тонна уруғлик картошка импорт қилинади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган мазкур ҳажмдаги картошка учун 1 августгача божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) бекор қилинди.

Изоҳ билдириш