10693

Челябинскка Ўзбекистондан келтирилган 17 тонна гилос ва 3 тонна ўрик киритилмади

мир 22 июнь 10:37 361

Россия ветеринар ва фитосанитар назорат федерал хизмати («Россельхознадзор») Челябинск бошқармаси ходимлари Ўзбекистондан келтирилган 3 тонна ўрик ва 17 тонна гилос вилоятга киритилишини ман этди. Бу ҳақида UzNews хабар бермоқда.

Маҳсулотлар қайтарилишига ҳақиқий бўлмаган фитосанитар сертификатлар сабаб бўлди: уларда кўрсатилган маълумотлар амалдагисига тўғри келмади.

Юк «Россельхознадзор» инспекторлари назорати остида ортига қайтарилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Россельхознадзор» Новосибирск бўлими Ўзбекистондан борган 19 тонна помидорни қабул қилмагани билдирилганди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар