10502

Тошкентда бир кунда 6 та ЙТҲ содир бўлди

Жамият 20 июнь 15:18 287

2017 йилнинг 18 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 6 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 8 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 18 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3059 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 826 тасини қўпол турдаги, 9 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.

2017 йил 18 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан жами 1188 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 532 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 656 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Изоҳ билдириш