10336

Туркияда бирданига 800га яқин аскар овқатдан заҳарланди

мир 19 июнь 14:13 354

Фожиа Туркиянинг қадимий Маниса шаҳрида содир бўлди. Мамлакат қўшинларига қарашли пиёдалар бригадасининг жами 800 нафардан зиёд аскари овқатдан заҳарланиш оқибатида касалхоналарга ётқизилган, деб Hurriyet нашри хабар берди.

Уларнинг барчаси кўнгил айниши, ўзини жуда ёмон ҳис этишдан шикоят қилган. Заҳарланганларнинг аксарияти врачлар тарафидан ўта оғир аҳволда дея баҳоланган. Мутасаддилар ошхонадаги овқатлар намуналарини экспертиза учун юборишди.

Ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинганларнинг 21 нафари қамоққа олинди. 2017 йил май ойида ҳам Туркиядаги ҳарбий қисмлардан бирининг юзлаб аскарлари овқатдан заҳарланиш туфайли касалхоналарга олиб кетилганди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар