1024

​Алмати ва Тошкент тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади

Жамият 18 март 8:40 348

Олмаота-Тошкент шаҳри ўртасида «Тұлпар-Тальго» тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўл компаниялари икки мамлакатнинг йирик шаҳарлари ҳисобланувчи Тошкент ва Олмаота ўртасида юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд қатновини йўлга қўйишга келишиб олди. Компаниялар, шунингдек, имконияти чекланган ва уларга ҳамроҳлик қилаётганларга чипта нархи борасида икки томонлама 70 фоизлик чегирма тақдим этишга қарор қилишган.

“Эслатиб ўтамиз, Наврўз байрами арафасида «Тұлпар-Тальго» вагонларидан ташкил топган, кенг кузовли янги модификациядаги Алмати-Тошкент тезюрар халқаро№1/2 йўловчи ташиш поезди ўз фаолиятини бошлайди. Поезд Алматидан душанба ва шанба кунлари, Тошкентдан эса сешанба ва якшанба кунлари йўлга чиқади. Йўл юриш вақти 16 соату 30 дақиқани ташкил этади. Тўхташ бекатлари: Отар, Чу, Тараз, Чимкент, Сариоғач ва Тошкент шаҳридир», — деб хабар берди компания.

Изоҳ билдириш