10224

Тошкентда ота-оналар ўртасида 10-11-синфларни жорий этиш бўйича сўров ўтказилади

Жамият 18 июнь 11:50 668

18 июнь куни Тошкентдаги ўрта умумтаълим мактабларида 2017 йилда 9-синфни битирган ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида сўров ташкил қилинади. 17 июнь куни Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон банклар Ассоциацияси биносида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда мактаб директорлари, Халқ таълими туман ва шаҳар бўлимлари раҳбарлари ва Халқ таълими вазирлиги вакиллари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида Бош вазир Президент Шавкат Мирзиёевнинг 10-11 синфларни синов тариқасида қайтадан тиклаш ҳақидаги таклифини эълон қилди», — дейилади хабарда. Таъкидланишича, жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Тошкентнинг ҳар бир туманидаги 4 тадан мактабларда 10-11 синфларни очиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, мактабларда 7 ёшгача бўлган болаларни мактабга тайёрловчи «нулевой» синфлари очилади. Бош вазир шунингдек, 10-11 синф ўқувчилари учун ўқув-методик қўлланмаларни тайёрлашга кўрсатма берган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ сентябрь ойидан бошлаб Тошкентнинг ҳар бир туманидаги 4 тадан мактабларда 10-11-синфларни очиш режалаштирилаётгани хабар берилган эди.

Изоҳ билдириш