10102

Бўстонлиқда ўсмир йигит ўз тенгдошини пичоқлади

Жамият 16 июнь 12:19 363
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жорий йилнинг 20 май куни соат 12.00 ларда Хондойлиқ қишлоғида яшовчи, Бўстонлиқ қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси З.У. (1999 йилда туғилган) тенгдошига тан жароҳати етказди.

Тошкент вилояти ИИБнинг  хабар берилишича, ўзаро жанжал оқибатида Хондойлиқ қишлоғида яшовчи Тошкент автомобилчилар касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси Ш.Т.ни (1999 йилда туғилган) ош пичоғи билан ўнг томон бел соҳасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи шифохонага мурожаат қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш