21-26 май кунлари Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегацияларининг Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув доирасида Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси участкаларида камерал ишлар олиб борилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилояти билан Қирғизистоннинг Ўш вилояти туташган ҳудудлардаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасида қўшма топографик ва ер тузиш ишлари бўлиб ўтди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
Музокаралар давомида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини делимитация қилиш бўйича оралиқ Шартнома лойиҳаси тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Музокаралар якунига кўра Баённома имзоланган.