54453

Долларнинг расмий курси илк бор 8600 сўмдан ошди

Иқтисод 22 июль 15:14 409

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 22 июлдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 40,01 сўмга кўтарилиб, 8 624,51 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 2,83 сўмга ошди ва 9 676,70 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 0,58 сўмга кўтарилди ва 136,92 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

 

Изоҳ билдириш