Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда .
Ҳужжатда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь (чоршанба) кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, бу кунни мамлакатда байрам сифатида кенг нишонлаш қайд этилган.
Бундан олдинроқ 1 июнь – шанба кунидаги дам олиш куни 6 июнга кўчирилиши, 1 июнь куни эса Ўзбекистондаги барча ходимлар учун иш куни бўлиши хабар қилинганди.
Шу тариқа, 5-6 июнь кунлари дам олиш кунлари бўлади.