Марказий банк эсдалик тангаларнинг 26 декабрдан амалда бўладиган нархларини белгилади.
Унга кўра:
1 та олтин танга нархи — 13 100 000,00 сўм (ўтган ҳафтада —12 900 000 сўм);
1 та кумуш танга нархи — 244 000,00 сўмни (ўтган ҳафтада — 243 000 сўм) ташкил этди.
Жами 1900 дона олтин ва 6900 дона кумуш танга сотувга қўйилди. Уларнинг ҳар бирини оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Металлар пробаси 999,9 га тенг.