48405

Прокурор ёрдамчисига 2,5 минг доллар пора бераётган ХТБ бош ҳисобчиси ушланди

Ўзбекистон 15 октябрь 10:37 579

Қашқадарё вилоят прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб, Газета.уз хабар берди.

Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси Х.Жўраев Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан ўтказилаётган текшириш юзасидан жиноят иши қўзғатмаслик ва уни жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига Шаҳрисабз туман прокурори ёрдамчиси С.Ғайбуллаевга унинг хизмат хонасида 2500 АҚШ доллари пора тариқасида берган вақтда ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш