Давлат дастурига мувофиқ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига жорий йилнинг 1 ноябрига қадар Интернет тармоғи ва мобиль алоқа билан тўлиқ қамраб олинмаган аҳоли масканларида зарур алоқа тизимларини ишга тушириш вазифаси юкланган.
– Бунинг учун махсус манзилли дастурга мувофиқ қуйидагилар амалга оширилади:
– аҳоли пунктларида 2,0 минг километр оптик толали алоқа тармоқларини қуриш;
– Интернетнинг ўтказиш қобилиятини 200 Гбит/с га етказиш;
– 4,0 мингдан ортиқ таянч мобиль алоқа станцияларини ишга тушириш.
Каналга уланиш:
https://t.me/huquqiyaxborot