Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун Шаҳрисабзда Халқаро мақом фестивали очилиш маросимида иштирок этиб, фестивални очиб беради.
Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳрида бўладиган Халқаро мақом санъати анжуманининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 6 сентябрь куни Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳрисабз шаҳрида Президент ташаббуси билан 6-10 сентябрь кунлари I Халқаро мақом форуми ўтказилмоқда. Шу мақсадда соҳибқирон Амир Темурнинг маҳобатли ҳайкали ўрнатилган Оқсарой майдони ҳудудида ҳар бир вилоятнинг ўзига хос миллий урф-одат ва анъналари, тарихий обидаларини акс эттирувчи намуналар ўрнатилган.