Самарқандда она икки фарзандининг қотилига айланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилади.
Маълум қилинишича, 5 июль куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида Жағалбойли маҳалласида рўйхатда турувчи, вақтинча “Қоровултепа” МФЙда яшовчи уй бекаси Р.Р. исмли аёл уйида бирга яшаган қизлари 7 ёшли Б.Т. ва 1 ёшли М.Р.ларнинг қорин қисмларига пичоқ билан уриб жароҳат етказиб, сўнг ўзининг ҳам қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Б.Т. ва М.Р.лар воқеа жойида вафот этганлар. Р.Р. касалхонага ётқизилган.