Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Наманган шаҳрида 3 март куни соат 23.00ларда Уйчи тумани “Хўжаобод” МФЙ Боғ кўчаси 23-уйда яшовчи, 1975 йилда туғилган И.Саидваққосов, 2-микрорайон ҳудудида жойлашган “Алмашриқ” ошхонасида ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши, 1972 йилда туғилган Қ.Мирзамовнинг бўйнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Қ.Мирзамов воқеа жойида вафот этган. И.Саидваққосов эса қўлга олинган.