32205

Ўзбек футбол журналистикаси фахрийси Ахбор Имомхўжаев 82 ёшни қаршилади

Спорт 19 февраль 11:38 405

Бугун ўзбек футбол журналистикаси фахрийси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, Республика тоифасидаги ҳакам, «Олтин қалам” Миллий мукофоти соҳиби, Халқ таълими аълочиси, таниқли шарҳловчи Ахбор Имомхўжаев 82 ёшни қаршилади.

Ахбор Имомхўжаевнинг ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссасини сўз билан таърифлаш мушкул.

Бу инсон ўзбек футболи тарихи ҳақида бир қатор китоблар муаллифи ҳам ҳисобланади. Жумладан, Ахбор Имомхўжаев қаламига мансуб бўлган “Футбол қувончим, дардим, фахрим”, “Мафтунингман футбол”, “Ўзбегимнинг Миржалоли” каби китобларни кенг жамоатчилик катта қизиқиш билан ўқиб келмоқда.

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Ахбор Имомхўжаевни қутлуғ 82 ёши билан муборакбод этади. Футбол фахрийсига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилаб, узоқ йиллар давомида мухлислар эътиборида бўлиб юришини тилайди!

Изоҳ билдириш