Президентнинг қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан “Ёш китобхон” танлови ташкил этилди, деб хабар қилди иттифоқ раиси Қаҳрамон Қуронбоев.
Танловни ўтказишдан асосий мақсад – ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтириш мақсадида минглаб ёшларни бирлаштирган “Ёш китобхон” танловининг Республика босқичига саноқли кунлар қолди!
13-16-феврал кунлари танловнинг Республика босқичи бўлиб ўтади.
Ғолибларни қуйидаги совринлар кутмоқда!
1-ўрин: “Президент совғаси” – “СПАРК” автомашинаси билан;
2-ўрин: компютер жамланмаси (моноблок) ва принтер (1х3) билан;
3-ўрин: китоблар тўплами (200 дона) билан тақдирланади.