28023

Самарқандда тўртта пост олиб ташланди

Ўзбекистон 1 январь 11:43 2 870

Самарқанд вилоятида тўртта йўл-патруль хизмати маскани олиб ташланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг парламентга Мурожаатномасида вилоятлардаги барча йўл-патрул постларини тугатиш лозимлигини айтган эди.
Президентнинг мазкур топшириғидан келиб чиқиб, Самарқанд вилоятидаги тўртта йўл-патруль хизмати маскани олиб ташланди.

Булар — Самарқанд шаҳрига киришдаги «Штаб» маскани, Оқдарё ва Иштихон туманлари чегарасидаги «Лойиш» маскани, Пастдарғом туманига киришдаги «Чархин» маскани ва Нарпай туманидаги «Мирбозор» йўл-патруль масканидир.

Изоҳ билдириш