Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 14 ноябрдаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимидаги сардорлар, бошланғич ташкилотлардаги йўналиш етакчилари, икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидоий ёшлар тавсиянома асосида доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига имтиҳонсиз қабул қилинади.
Қарорнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишишингиз мумкин.