9339

«Келажак автобуси» намойиш этилди

Узбекистан 10 июнь 21:40 410

Беларус Остонадаги ЭКСПО кўргазмасида бензинсиз юрадиган автобусни намойиш этди деб хабар беради Sputnik Қозоғистон.

«Электробус — бу келажак техникаси. Электробус худди мобил телефон сингари қувват олади. Унинг қуввати олти соатга етади ва шаҳар ичида 30-40 километр масофага етиб бориш мумкин», — деди Беларус ТИВ вакили Евгений Лазарев.

Унинг айтишича, электробусдан Минскда фойдаланилмоқда ва у йўловчилар ҳамда компаниялар томонидан юқори баҳоланган. Беларус вакиллари кўргазмага ташриф буюрувчилар ушбу автобусга қизиқиш билдиришларига умид қилишмоқда.

Изоҳ билдириш