8073

Француз дипломати, хавфсизлик хизмати раҳбари Тошкентда ҳалок бўлди

Узбекистан 30 май 10:43 354

Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хавфсизлик хизмати бошлиғи дам олиш кунлари вақтида Тошкент яқинидаги тоғли ҳудудда ҳалокатга учради. Дипломатик миссия берган маълумотга кўра, у парапланда учиш чоғида қулаб тушган.

«Ҳа, бизнинг элчихона ходими Чимёнда парапланда учиш вақтида ҳалокатга учради, у Франция фуқароси эди. У элчихонанинг хавфсизлик хизмати бошлиғи ҳисобланар эди»,- деб таъкидлади элчихона вакили.

Ҳозирда марҳумнинг жасади Тошкентда қолмоқда, Ўзбекистон ҳукумати билан жасадни ватанига қайтариш бўйича музокара ўтказилмоқда.

«Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 27 май, шанба куни ходимларимиздан бири Франсис Делега, оператив хавфсизлик хизматига масъулнинг бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирамиз», — дейилган элчихона расмий сайти хабарида.

Дипломатик миссия ходимлари марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.

Изоҳ билдириш