46574

Ака ўз укасини ўлимига сабабчи бўлди

Ўзбекистон 27 август 14:12 744
Фото: Днепр Час

25 август куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида яшаган Р.Т. қорин қисмидаги тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 26 август куни вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 24 август куни марҳум Р.Т.нинг шу қишлоқда яшовчи акаси К.Т. уйида ўзаро жанжал оқибатида унинг қорнига қайчи билан жароҳат етказганлиги аниқланган ва К.Т. қўлга олинган.

Изоҳ билдириш